Ўзбекистонда етиштирилган анор мевалари ҳалқаро озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминловчи Global G.A.P. сертификати тамғаси остида ҳалқаро майдонга чиқмоқда.

Ўзбекистонда етиштирилган анор мевалари ҳалқаро озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминловчи Global G.A.P. сертификати тамғаси остида ҳалқаро майдонга чиқмоқда.

Ўзбекистон мевалари хусусида сўз борганда ҳар қандай инсон хаёлига энг аввало қуёш келади. Ўзбекистондаги ҳар бир инсон қалбини илиқлик билан тўлдирувчи қуёш нурлари унинг заминида ўсувчи меваларнинг сувли ва мазали бўлишини таъминлайди.

Нима сабабдан Ўзбекистонда етиштирилган меваларни халқаро бозорларда кам учратамиз? Халқаро бозорларда сотиш имкониятига эга бўлсада, нима сабабдан уларни қиймати юқори эмас? Ажойиб таъмга эга меваларимиз халқаро бозорларда етарлича эътибор қозониши учун фермерларимиз қандай чораларни кўришлари талаб этилади?

Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган ишлаб чиқариш кооперативи. Бу қандай муассаса ва қандай фаолият тури билан шуғулланади?

Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда молиялаштирилаётган ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан амалга оширилаётган “Қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш” лойиҳаси инновацион ғояларга асосланган ҳолда Ўзбекистоннинг 6 та (Фарғона, Андижон, Наманган, Қашқадарё, Жиззаҳ ва Сирдарё) вилоятида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Сирдарё вилояти булардан бири бўлиб, у ерда машҳур анор навлари етиштирилади.

2017 йилда Мирзаообод туманида 35та деҳқон фермер хўжаликларини ўз ичига олган “Деҳқонобод асл анори” кооперативи ташкил қилинган. Кооператив асосан анор етиштириш билан шуғулланади ва 2018 йилдан бошлаб табиий анор шарбати ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйган Кооператив икки (2) бўлимдан ташкил топган: анор етиштиришга ихтисослашган тажриба хўжалиги ва шарбат ишлаб чиқариш цехи, ва шу билан бирга маҳсулотни сақлаш омборхонаси. Туман хокимияти цех ташкил қилиниши учун бино ажратди ва у лойиҳа ёрдамида қайта таъмирланди. Анор шарбати ишлаб чиқариш учун ҳалқаро экспертлар кўмагида Австриядан зарур ускуналар сотиб олинди ва ўрнатилди. Бундан ташқари анор меваси ва кўчатларини етиштириш учун хокимият томонидан  5 гектан ер майдони ҳам ажратилди.

Кооператив раҳбари Нематов Исроил сўзларига кўра, кооперативни ташкил қилиш осон кечмади:

“Кооператив сўзи кўпчилик онгида эски тартибда иш олиб бориш услубини эслатади. Олиб борилган ташвиқот ишларидан сўнг фермерлар ишлаб чиқариш кооперативи ғояси эски тартибдаги бошқарув тизимидан тубдан фарқ қилишини ва ўзаро фойда олиш мақсадида фермерларнинг хоҳиш-истагига асосланган уюшма эканлигини англаб етишди. Ҳозирги кунда фаолиятимизни режалаштиришда юзага келувчи ҳулосалар ва баҳс-мунозаларга ечимлари ҳамда муҳим масалалар хусусида музокаралар кооперативнинг аъзолари йиғилишида кўриб чиқилади. Ушбу йиғинда ҳар бир аъзо ўз овозига эга. Кооперативга киритган улушуга қараб ҳар бир аъзо даромад олади. Аъзолар кооперативга ўз ҳоҳиши билан киради ва ундан чиқади. Энг катта ютуқларимиздан бири, ишсиз юрган ёшларимизнинг бир қисми иш билан таъминланди”. 2019 йил 14 мартда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариш кооперативларини ташкил қилиш ҳусусидаги №42/39 сонли Президент қарори ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат ҳамда қишлоқ хўжалиги вазирликлари томонидан кўрсатилаётган амалий ёрдамлар, ишлаб чиқариш кооперативлари фаолиятини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Ҳалқаро Global G.A.P сертификатини қандай олиш мумкин?

Жорий йилда Гулистонлик фермерларда махсулот сифатини оширишда янада юқори поғонага кўтарилиш ва етиштираётган махуслотларини ҳалқаро бозорларга сотиш имкониятига эга бўлишди. Сирдарёда етиштирилаётган анорларга Жанубий Корея, Туркия ва Голландия каби давлатлардан компаниялар қизиқиш билдиришмоқда. Салоҳиятли ҳаридорлар ишончини юқори сифатли ва қийматли махсулот билан қозониш учун махсулот етиштирувчилар махсулот ҳавфсизлигини кафолатловчи ҳалқаро сертифатларни жорий қилишлари шарт. Global G.A.P. аудити мана шундай ҳалқаро махсулот сифатини кафолатловчи сертификатни олишга ёрдам беради.

GLOBAL G.A.P. – 135дан ортиқ давлатларда фермер хўжаликлари томонидан етиштирилаётган озиқ-овқат махсулотларининг ҳавфсизлигини таъминлашга ҳизмат қилаётган ҳалқаро дастурдир. Global G.A.P. нинг мақсади жаҳонда махсулот етиштирувчилар, уни сотувчилар ва ҳаридорлар учун ҳавфсиз ва барқарор ишлаб чиқариш жараёнини таъминлашдан иборат. Global G.A.P. етиштирилаётган махсулотларни (Сирдарё анорлари мисолида) сертификатлаш билангина чекланиб қолмай, балки қуйидаги муҳим жараёнларни ҳам ўз ичига олади: 

  • маҳсулот хавфсизлиги ва хавфсизликни таъминлаш (назорат қилиш) механизми;
  • атроф муҳитни ҳимоя қилиш (биохилмахилликни ҳам қамраб олган ҳолда);
  • маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этувчи ходимлар саломатлиги, хавфсизлиги ва фаровонлигини ҳимоя қилиш;
  • жонзотларни ҳимоя қилиш;
  • сифат ва хавфларни назорат қилиш тизими, зараркунандаларга қарши кураш чоралари.

GLOBAL G.A.P. аудити махсулот етиштириш билан боғлиқ барча жараёнларни, яъни мева теришдан олдинги тупроққа берилган ишловлар, мавсум бошидан то мева терилгунга қадар бўлган вақт давомида қўлланилган кимёвий препаратлар тартиби, қадоқлаш ва сақлаш кабиларни қамрам олади. Сертификат жорий қилиниши қуйидаги  беш босқичда амалга оширилади:

  1. Талаб қилинувчи стандарт ҳужжатларни GLOBAL G.A.P серверидан юклаб олиш ва улар бўйича аудитга тайёргарлик кўриш;
  2. Сертификация қилиш билан шуғулланувчи муассасаларда таклифлар йиғиш ва уларни солиштириш. Танланган муассасадан рўйҳатдан ўтиш ва у орқали GLOBAL G.A.P. (GGN) идентификацион рақамини олиш;
  3. Стандарт ҳужжатларда келтирилган саволлар бўйича фаолиятингизни текширишингиз ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш. Аудитга тайёргарлик кўришда GLOBAL G.A.P. тайёргарлигидан ўтган малакали маслаҳатчилар ёрдамидан фойдаланишингиз мумкин;
  4. Сертификация қилиш билан шуғулланувчи муассаса билан аудит санаси ва бошқа зарур масалалар бўйича келишувни амалга ошириш. Шундан сўнг, орган мутахассиси GLOBAL G.A.P. аудитини жойларда ўтказади;
  5. Стандарт талаблар бўйича муваффақиятли ўтказилган аудитдансўнг, сизга GLOBAL G.A.P. Integrated Farm Assurance Standard сертификати сўровномангизда кўрсатилган маҳсулот ҳажми учун берилади. Сертификатнинг амал қилиш муддати бир йил (12 ой). ва сертификат муддати янги аудит билан яна бир йилга янгиланади.

Сирдарёда етиштирилаётган анор мевалар ҳалқаро экспертларни ҳайратга солди

Сирдарёда сертификация жараёнига тайёргарлик ўтган (2018) йили кооператив аъзолари ҳалқаро сертификатларни олиш ва улардан самарали фойдаланиш машғулотларида қатнашиб, етиштираётган маҳсулотларни чет эл бозорларига олиб чиқиш хусусида қабул қилинган хулосаси билан бошланган эди.. Сертификатлаш жараёнига тайёргарлик кўриш учун улар Тошкентдаги GRC (Global Research and Consulting) корхонасига ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Корхона мутахассислари дарахт ва мевалар билан ишлашда талаб қилинувчи гигиена, боғларга ўрнатилувчи кўрсатгич белгилар, ўғитлаш, кимёвий воситаларни қўллаш каби қатор GLOBAL G.A.P талабларидан келиб чиқиб зарур ҳужжатларни тайёрлашда ёрдам беришди. 2019 йил ҳосил йиғиш мавсумида GLOBAL G.A.P аудиторлари “Деҳқонобод асл анори” ишлаб чиқариш кооперативи маҳсулотларини текшириш учун ташриф буюришди. Далада биз билан маҳаллий меваларнинг таъми ва сифатига қойил қолган икки ҳалқаро эксперт очиқ юз билан қарши олишди.  Эксперт, Юлиана Григориу аудит жараёни бўйича қуйидагича изоҳ берди:

“Салом, менинг исмим Юлиана Григориу. Мен GLOBAL G.A.P озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини ёки бирламчи хом-ашё сифатини белгиловчи стандарти аудиториман. Бугун биз Ўзбекистонга кооператив ва унинг таркибига кирувчи 35 та деҳқон фермерлар маҳсулотларини текширишга ташриф буюрдик. Маҳсулотларини экспорт қилиш истагидаги фермерларни қўллаб-қувватлаш ва ушбу аудитни ўтказишдан жуда мамнунмиз. GLOBAL G.A.P стандарти талаблари бўйича биз катта эътиборни пестицидлардан фойдаланиш, дала майдонларининг озодалиги, қишлоқ хўжалиги амалларини бажарилганлиги хусусида олиб борилган қайдномалар ҳамда фермер хўжаликлари меҳнат дафтарчалари каби маълумотларга қаратамиз. Сертификатланган анорларни сотишда муваффақият тилайман ва ишларингизга омад!”

Нима сабабдан фермерлар GLOBAL G.A.P сертификатини олишлари талаб қилиниши ҳусусидаги саволимизга иккинчи эксперт Вито Марига ўз фикрларини билдирди:

“Маҳсулотларини экспорт қилишга ҳаракат қилаётган фермерлар учун GLOBAL G.A.P стандартини олиш мажбурий ҳисобланади. Ҳаммамизга маълумки, экспорт қилинувчи маҳсулотларнинг нархи уларнинг маҳаллий бозорлардаги нархидан юқори бўлади. Стандартнинг энг муҳим талабларидан бири бу фермер хўжаликларида гигиена нормаларига риоя қилинганлиги. Кўриб турибсизки бу ерда гигиена қоидаларига риоя қилинган (суҳбат ўтаётган боғни назарда тутган ҳолда) ва зарур кўрсатмали ёзув белгилари ўрнатилган. Шунингдек, мевалар сифати ва туриши кўзни қувонтиради. Ушбу мавсумдаги ҳосилдорлик жуда яхши! Мен ҳам аудит ўтказилаётган кооператив ўз мақсадига эришади деган фикрдаман.”

Кўплаб талаб ва қоидалар, тайёргарликлар ҳамда харажатларни ўзида мужассам этган GLOBAL G.A.P сертификатини олиш дастлаб мураккабдек туюлсада, барча талаб ва қоидаларга ўз вақтида риоя қилинса, Ўзбекистондаги аксарият кооперативлар ушбу сертификатни муаммосиз жорий қилиши мумкин. Барча талабларни бажаргандан сўнг фермер хўжаликлари халқаро сертификатларни олиш муаммо туғдирмаслигига амин бўлишади. Ҳар бир деҳқон ёки фермер Европа, Осиё ва дунёнинг бошқа давлатлар бозорларида ўзи меҳнати билан етиштираётган маҳсулотларини кўришдан ғурурланиши аниқ.

 

 

Фойдаланилган маълумотлар манбааси: https://www.globalgap.org. Для дополнительной информации о сертификации GLOBALG.A.P.: https://www.youtube.com/watch?v=eCGAyy1ztsA&list=PL4KdyEL-8t-CRJoHgq-vHzezwcju3KqF8

По дополнительным вопросам, касательно проекта “Устойчивое развитие сельской местности в Узбекистане”, просим обращаться к специалисту по PR и коммуникациям Тамиле Курмакаевой (E-mail:tamila.kurmakaeva@giz.de)